Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Нетаняҳудан Ғазо бўйича тинчлик режасини амалга оширишни талаб қилди

Трамп Нетаняҳудан Ғазо бўйича тинчлик режасини амалга оширишни талаб қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳудан Ғазо сектори бўйича тинчлик режасини амалга оширишни бошлашни сўради. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.

Режа “ҲАМАС”ҳаракатини қуролсизлантириш, Ғазо секторини демилитаризация қилиш ва ҳудуд бошқарувини янги фаластинлик технократик ҳукуматга топширишни назарда тутади.

Нашр манбаларига кўра, Исроилдаги сайловлар сабаб режани амалга ошириш бир неча ойга кечиктирилган. Бироқ Оқ уй ташаббусни Исроилда ҳокимиятга ким келишидан қатъи назар амалга ошириш ниятида.

Киритилди: 11:17 09.11.2026. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар