АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, НАТОнинг қурол-яроғ бўйича келишуви доирасида Patriot зенит-ракета комплексларининг биринчи етказиб берилиши Украина учундир.
Бу ҳақда у Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасида журналистларга маълум қилган.
"Улар аллақачон етказиб берилаяпти. Улар Германиядан етказилади, кейин эса Германия билан алмаштирилади. Ва барча ҳолатларда Қўшма Штатлар тўловларни тўлиқ олади", деди у.
Трампнинг сўзларига кўра, Украинада Америка қўшинлари бўлмайди.
"Бизнинг жанговар ҳудудда - Украинада аскарларимиз бўлмайди”, деди у.