АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатлари альянс ҳаво ҳудудини бузса, Россия самолётларини уриб тушириши кераклигини айтди.
Америка етакчиси бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Украина президенти Владимир Зеленский билан икки томонлама учрашувда айтиб ўтган.
"Ҳа, мен шундай деб ишонаман", деб жавоб берди Трамп бу борадаги саволга.
Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари АҚШнинг Россия самолётини уриб туширган “НАТО иттифоқчиси”ни қўллаб-қувватлаши “вазиятга қараб” бўлишини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТОнинг Россиянинг НАТО давлатлари ҳаво ҳудудини бузаётгани ҳақидаги баёнотлари “янгилик эмас”лигини айтган эди.
Аввалроқ, Эстония ҳаво ҳудудини бузган Россиянинг МиГ-31 самолёти билан боғлиқ ҳодиса ортидан НАТО Россияга қатъий жавоб беришга ваъда берган эди.