Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Миср ва Иорданияни Ғазо секторидан кўпроқ қочқинларни қабул қилишга чақирди

Трамп Миср ва Иорданияни Ғазо секторидан кўпроқ қочқинларни қабул қилишга чақирди

Трамп Миср ва Иорданияни Ғазо секторидан кўпроқ қочқинларни қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

АҚШ президенти бундай фикрни Иордания қироли Абдуллоҳ II ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан телефон орқали суҳбатларда айтган.

"Мен қирол Абдуллоҳ II га, ўз зиммасига кўпроқ масъулият олишини исташимни айтдим. Чунки ҳозир Ғазо секторида ҳақиқий тартибсизлик ва оғир вазият ҳукмрон. Мен унинг фаластинлик қочқинларни қабул қилишини истардим", — дея Трампнинг сўзларини келтиради Reuters.

Миср президенти билан суҳбатда эса Трамп гап Ғазо секторидан "тахминан бир ярим миллион одамни кўчириш" ҳақида кетаётганини айтган.

"Биз Ғазо секторини батамом тозалаймиз ва ҳаммаси тугади, деймиз", — дея АҚШ президентининг сўзларини келтиради NPR.

Киритилди: 17:28 26.01.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!