Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп мигрантларни Гуантанамога юбормоқчи

Трамп мигрантларни Гуантанамога юбормоқчи

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Гуантанамодаги базасида махсус марказ ташкил этилади, у ерда 30 000 мигрант сақланиши мумкин бўлади.

"Америкаликлар учун таҳдид солаётган энг хавфли ноқонуний жиноятчилар айнан шу марказда ушлаб турилади. Баъзи мигрантлар шу қадар хавфли эканки, уларни ўз ватани ҳам қабул қилишни истамайди", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.

Трампнинг чегара хавфсизлиги бўйича вакили Том Ҳоман эса бу марказ "энг ёмон жиноятчилар" учун фойдаланилишини ва АҚШнинг ҳозирги ҳукумати уни кенгайтиришини таъкидлаган.

Гуантанамода ҳозирда ҳам мигрантлар учун қамоқхона мавжуд бўлиб, у террорчиликда гумон қилинган хорижлик шахслар сақланадиган қаттиқ тартибли колониядан алоҳида жойлашган. Бу махсус марказ 2002 йилда АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш томонидан 2001 йил 11 сентябр терактларида иштирок этганликда гумон қилинган жангариларни сақлаш учун ташкил этилган. Ҳозирда у ерда 15 нафар маҳбус қолган.

АҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва Жо Байден ушбу қамоқхонани ёпиш ниятида эканликларини бир неча бор билдирган, аммо фақат маҳбуслар сонини қисқартиришга эришган. Гуантанамо қамоқхонаси маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги кўплаб айбловлар билан танилган.

Киритилди: 16:35 30.01.2025. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!