Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Москва НАТОдан қутулмоқч

 Москва НАТОдан қутулмоқч

Россия Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар доирасида НАТОдан ўз қўшинларини Шарқий Европадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди , деди Руминия ҳукумати. АҚШ бу талабни рад этди, бироқ Доналд Трамп келажакда бунга рози бўлиши мумкинлигидан хавотир кучаймоқда, деб ёзади Financial Times (FT).

Руминия миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кристиан Деканеску вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди, дея огоҳлантирди.

“Ҳамма нарса ҳар лаҳзада ўзгариши мумкин”, деди у Antena3 телеканалида Трампнинг Украинани қаттиқ танқид қилгани ва Москвага ён беришга тайёрлигини таъкидлаб.

Россия Ар-Риёддаги музокараларда бу талабни илгари сурди, аммо Америка расмийлари буни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Энди Европа етакчилари, жумладан, Британия ва Франция вакиллари Трампни ён бермасликка кўндириш учун Вашингтонга шошилинч ташрифларга тайёргарлик кўрмоқда.

Шарқий Европа давлатлари хавотирда. Трамп аллақачон хавотирли қарорлар қабул қилган: у Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилган ва Россия билан муносабатларни нормаллаштиришга ваъда берган.

Юқори мартабали минтақавий амалдорлардан бири FTга Трамп вазиятнинг жиддийлигини тушунадими ёки йўқми, ишончи комил эмаслигини айтди.

"Москва Украинага босим ўтказиб, Вашингтонни алдаши хавфи бор", - дея таъкидлади нашр манбаси.

Путин узоқ вақтдан бери НАТО Шарқий Европадаги иштирокини қисқартиришини хоҳлаб, Москванинг постсовет мамлакатларидаги таъсирини тиклашга интилади. Бу 2022 йилда Россия-Украина уруши бошланишидан олдин ултиматумнинг қисмларидан бири эди. Энди Трампнинг баёнотлари ва ҳаракатлари Путинга айнан ўзи хоҳлаган нарсани бериши мумкинлигидан хавотир уйғотмоқда.

Трамп яқинда Путиннинг Украинанинг НАТОга қўшилиш истаги урушни қўзғатгани ҳақидаги гапини такрорлади. У, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади ва Европа давлатларини тинчлик музокараларининг дастлабки босқичидан четлаштирди.

Киритилди: 23:46 21.02.2025. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!