"Бизнинг мақсадимиз – узоқ муддатли тинчлик, яъни Украинанинг барқарор бўлишига, халқаро ҳуқуқни, қайта қуриш режасини ва ҳоказоларни тан олишга имкон берадиган тинчликка эришиш", — дея таъкидлади Франция президенти Елисей саройидан йўллаган видеомурожаатида.
Унинг қўшимча қилишича, Франция Украинага ҳеч қандай ҳарбий қисм юборишни режалаштирмаяпти.
Макроннинг фикрига кўра, Украина ўз ҳудудларини ҳарбий йўл билан қайтариб ололмайди, шунингдек, Россия ҳам ҳарбий йўл билан олдинга силжий олмайди.
Маълумот учун, келаси ҳафта Франция президенти Эммануел Макрон Доналд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга бориши режалаштирилган.