Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия музлатилган пулларини Украинани тиклашга бериши мумкин, бироқ шартлари бор

Россия музлатилган пулларини Украинани тиклашга бериши мумкин, бироқ шартлари бор

Россия Украинани тиклаш учун музлатиб қўйилган 300 миллиард долларлик Россия активларидан фойдаланишга рози бўлиши мумкин, аммо маблағнинг бир қисми ўзи эгаллаб олган ҳудудларга сарфланишини талаб қилади.

Бу ҳақда Reuters учта манбага асосланиб хабар бермоқда.

Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, бу ғоя ҳозирча дастлабки босқичда. У Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокараларида муҳокама қилинган ёки қилинмагани номаълум.

Москвадаги муҳокамалардан хабардор манбалардан бири айтишича, Россия музлатилган маблағларнинг учдан икки қисми тинчлик келишуви доирасида Украинани тиклашга, қолган қисми эса Россия қўшинлари босиб олган ҳудудларни тиклашга сарфланишига рози бўлиши мумкин. Реутерсънинг икки суҳбатдоши таъкидлашича, келажакда қайта тиклаш бўйича шартномаларни қайси компаниялар олиши масаласи ҳамон муҳим бўлиб қолмоқда.

Агентликнинг Кремлга яқин, бироқ музокараларда бевосита иштирок этмаётган суҳбатдоши маълум қилишича, Россия санкцияларни босқичма-босқич юмшатиш доирасида барибир активларни муздан чиқаришни талаб қилишда давом этади.

2022 йилда Россия қўшинлари Украинага кенг кўламли босқин бошлаганидан сўнг, Ғарб мамлакатлари Россиянинг 300 миллиард доллардан ортиқ суверен активларини музлатиб қўйди. Маблағларнинг асосий қисми Европа депозитарийларида сақланмоқда. Украинанинг ғарбий иттифоқчилари уруш бошланганидан бери Россиянинг музлатилган маблағларини мусодара қилиш ва уларни Киевга ёрдам сифатида йўналтириш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 21:48 21.02.2025. Ўқилди: 1696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!