Трамп мен билан суҳбат чоғида Украина бўйича "аниқроқ позицияни" баён қилди, деди Олаф Шольц.
Германия канцлери бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Шольцнинг сўзларига кўра, у АҚШнинг сайланган президенти билан Украинадаги урушни муҳокама қилган ва Трамп "кўпинча эътироф этилганидан кўра аниқроқ позицияга эга" деган фикрга келган. Канцлер бунда нимани назарда тутганини тушунтирмади.