Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп Мексикани огоҳлантирди

Трамп Мексикани огоҳлантирди

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Мексика расмийлари АҚШга ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтата олмаса, бу мамлакатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик бож қўйиш билан таҳдид қилди. АҚШнинг энг йирик савдо шеригига тегишли таҳдид Трампнинг Шимолий Каролинадаги сайловолди митингида янграган.

АҚШнинг собиқ президенти Мексикадан АҚШга ноқонуний миграциянинг олдини олиш зарурлиги ҳақида гапирди.

Америкалик сиёсатчининг сўзларига кўра, Мексика у "қўнғироқ" қиладиган биринчи жойлардан бири бўлади.

"Бизни Мексика босиб олди. Агар улар бизнинг мамлакатимизга жиноятчилар ва гиёҳванд моддалар ҳужумини тўхтатмасалар, мен улар АҚШга юборадиган ҳамма нарсага зудлик билан 25 фоизлик бож киритаман" - деди у.

Республикачи номзод президент этиб сайланса, тариф режасида “100 фоиз ишлаш имконияти” борлигини таъкидлади.

"Агар бу ишламаса, мен 50га қўяман, агар бу ишламаса, мен 75га олиб бораман. Ажойиб йигитлар учун 100 га қўяман", - деб ваъда берди у.

Кўпгина иқтисодчилар Трамп таҳдид қилаётган тарифлар тескари таъсир кўрсатишига ишонишади.

2016 йилги президентлик пойгаси чоғида Трамп АҚШ-Мексика чегарасида девор қуришга ва бунинг учун Мексика тўлашга ваъда берган, бироқ у ҳеч қачон ваъдасини бажармаган.

Киритилди: 15:54 05.11.2024. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!