Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп маъмурияти Украинага Бразилия ва Хитойдан ҳам тинчликпарвар кучларни юборишни таклиф қилмоқда

Трамп маъмурияти Украинага Бразилия ва Хитойдан ҳам тинчликпарвар кучларни юборишни таклиф қилмоқда

Трамп маъмурияти Украинага Европадан ташқари давлатлардан, хусусан, Бразилия ва Хитойдан ҳам тинчликпарвар кучларни юборишни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда The Economist.

Нашр манбаларига кўра, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс европаликларга фақатгина Европа кучлари Россияни тажовузкор ҳаракатлардан тийиб туришда унчалик самарали бўлмаслигини айтган.

Reuters ҳам Қўшма Штатлар Европадан Украина хавфсизлигини кафолатлаш бўйича келишувда қайси учинчи давлатлар иштирок этиши ва қанча ҳарбий кераклиги ҳақида сўраганини ёзмоқда.

Кремл эса ҳозирча тинчликпарвар кучларни жойлаштириш бўйича аниқ музокаралар олиб борилмаганини билдирди.

NBC News хабарига кўра, фақат тинчлик битими доирасида америкаликларга топширилиши режалаштирилган Украина ҳудудидаги конларни қўриқлаш учун АҚШ ҳарбийларининг кам сонли гуруҳи юборилиши мумкин.

Киритилди: 18:08 17.02.2025. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!