Америкалик олимлар қизиқ бир тажриба ўтказдилар. Унинг натижаларига кўра, мушакларни ривожлантириш бўйича машғулотлар учун энг яхши вақт соат 16:00 дан 20:00 гача экан. Тажрибада худди шундай жисмоний тайёргарликка эга юз нафар эркак иштирок этди. Иштирокчилар эрталаб, тушдан кейин ва кечаси машқлар бажаришди. Натижага кўра, динамик ҳаракатларни бажаришда мушакларнинг энг юқори кўрсаткичи кечки пайт қайд этилган.
Кечки машғулотдан сўнг тестостероннинг кўпайиши эрталабдан кўра кўпроқ. Бундан ташқари, мушак толаларини йўқ қилишга ёрдам берувчи гормон - кортизол даражаси кечқурун камаяди. Стресс гормонининг энг паст даражаси соат 19:00 да, энг юқори даражаси эса соат 7 да экан. Мушаклар массасининг ўсишига ёрдам берувчи анаболик гормоннинг юқори фаоллиги ҳам кечқурунга тўғри келди.
Аммо вазнни йўқотиш нуқтаи назаридан, кечки машғулотлар самараси эрталабки машқларникидан пастроқ. Эрталабки машғулотлар ортиқча ёғларнинг тез эришига кўмаклашади. Бундан ташқари, тушликдан олдин машқ қилиш иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради.