АҚШда Трамп маъмурияти Миннесота штатидан 700 нафар иммиграция назорати ходимини «дарҳол» олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ чегара хизмати раҳбарларидан бири Том Хоман маълум қилди.
Маълумотларга кўра, сўнгги ойларда штатга юборилган минглаб федерал хавфсизлик ходимлари норозилик намойишларига сабаб бўлган. Айниқса, ўтган ойда икки маҳаллий аҳолининг ҳалок бўлиши жамоатчилик эътирозларини кучайтирган.