Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ томони Эроннинг талабини қабул қилди

АҚШ томони Эроннинг талабини қабул қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси Эрон вакиллари билан Уммон ҳудудида музокаралар ўтказишга розилик берди.

Бу ҳақда Американинг Axios портали журналисти Барак Равид араб давлатларидан биридаги манбасига таяниб хабар берди.

«АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокаралар жума куни Уммонда бўлиб ўтиши кутилмоқда», — деб ёзди репортёр Х ижтимоий тармоғида.

Олинган маълумотларга кўра, учрашув жойининг ўзгариши Эрон томонининг ташаббуси билан юз берган. Вашингтон Теҳроннинг маслаҳатлашувларни Туркиядан кўчириш бўйича сўровини қаноатлантирган.

Журналистнинг сўзларига кўра, Уммондаги музокараларда араб ва мусулмон давлатлари иштирок этиши ёки мулоқот фақат икки томонлама форматда ўтиши бўйича маслаҳатлашувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 09:38. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!