Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби собиқ бош мураббийи Валерий Непомнящий кутилмаганда фаолиятини қайта тиклади.

Бугун, 3 февраль куни 82 ёшли мутахассис Москванинг ҳаваскорлар жамоаси ҳисобланган ФШМ клубига катта мураббий этиб тайинланди.

Непомнящийнинг охирги иш жойи Калининграднинг "Балтика" клуби бўлган эди (2018 йил). Тажрибали мутахассис ўз фаолияти давомида Камерун ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, у Хитой, Туркия, Япония ва Жанубий Корея клубларида ҳам фаолият юритган.

Киритилди: 23:52 03.02.2026. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!