Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Intel акцияларини сотиб олмоқчи

Трамп маъмурияти Intel акцияларини сотиб олмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Америка технология гиганти Intel акцияларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, ушбу битим корпорациянинг АҚШдаги ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлаш, жумладан, Огаё штатида ишлаб чиқариш марказини қуришда ёрдам кўрсатишга қаратилган. Акцияларни сотиб олиш таклифи Intel бош директори Лип-Бу Тан ва Трамп ўртасида 11 август куни Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг пайдо бўлди. Келишув шартлари ҳалигача муҳокама қилинмоқда. Агар келишувга эришилса, Лип-Бу Тан катта эҳтимол билан корпорация раҳбари бўлиб қолади, дея қайд этади агентлик.

Компания Bloomberg агентлигига расмийлар билан музокаралар ҳақида маълумотни тасдиқламади. "Биз Трамп маъмурияти билан ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутмоқдамиз. Аммо биз миш-мишларга изоҳ бериш ниятида эмасмиз", — дейилади Intel баёнотида.

Киритилди: 08:30 15.08.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!