Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Гарвард университетидан халқаро талабаларни қабул қилиш ҳуқуқи тортиб олиниши билан таҳдид қилмоқда — BBC

Трамп маъмурияти Гарвард университетидан халқаро талабаларни қабул қилиш ҳуқуқи тортиб олиниши билан таҳдид қилмоқда — BBC

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Гарвард университетидан 30 апрелгача талаба визаси асосида таҳсил олаётган хорижий талабалар томонидан содир этилган “ноқонуний ва зўравонлик ҳаракатлари” ҳақида “батафсил маълумотларни” тақдим этишни талаб қилди. Акс ҳолда, Гарвард хорижий талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Гарвард вакиллари CNN'га берган изоҳида бу талабдан хабардор эканликларини билдирган, бироқ университет ўз мустақиллигидан воз кечмаслигини ва конституциявий ҳуқуқларини сақлаб қолишга содиқ қолишини таъкидлаган.

Қўшма Штатларда ўқишни режалаштираётган хорижликлар F ёки М туридаги талаба визасини олишлари керак. Бундай визалар фақат СЕVP (Талабалар ва алмашинув дастурлари бўйича визалар) тизимида сертификатланган ўқув муассасалари томонидан берилиши мумкин. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги СЕVP дастурини назорат қилади ва исталган ўқув юртининг сертификатини бекор қилиш ваколатига эга.

2024–2025 ўқув йили давомида Гарвардда 6793 нафар хорижий талаба таҳсил олган. Бу жами талабалар сонининг 27 фоизидан бироз кўпроқни ташкил этади ва 2006 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Harward Crimson талабалар газетаси маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти билан келиб чиққан зиддиятлар бошланганидан бери 12 нафар талаба ва битирувчининг визаси бекор қилинган.

Киритилди: 14:33 17.04.2025. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!