Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Колорадо штати Капитолийсида ўрнатилган суратидан норози

 Трамп Колорадо штати Капитолийсида ўрнатилган суратидан норози

АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ўзининг Колорадо штати қонунчилик мажлиси биносида Америка етакчилари портретлари галереясида намойиш этилган, рассом Сара Бордман томонидан чизилган ўз портретини танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч ким ёмон суратлар ёки «ўзининг ёқимсиз портретларини» ёқтирмайди.

«Аммо, Колорадо штати капитолийсида губернатор томонидан президентларнинг бошқа портретлари ёнида кўрсатилган тасвир атайлаб бузиб кўрсатилган бўлиб, мен буни илгари ҳеч қачон кўрмаганман», деб ёзган Трамп.

Унинг фикрича, Бордман «эҳтимол, ёши ўтиши билан ўз истеъдодини йўқотган».

Трампнинг қайд этишича, худди шу рассом қаламига мансуб Обама портрети чиройли чизилган, аммо негадир амалдаги президент ҳаммадан ёмон тасвирланган.

Киритилди: 11:52 24.03.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!