АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Канадани Қўшма Штатлар таркибига 51-штат сифатида қўшилишга таклиф қилди . Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг истеъфога чиқиш нияти ҳақидаги баёнотига сиёсатчи шундай жавоб берди . "Қўшма Штатлар энди Канадани ушлаб турувчи йирик савдо танқислиги ва субсидияларга тоқат қила олмайди", деди у.
Трампнинг фикрича, икки давлатнинг бирлашиши савдо тарифларини бартараф этишга, солиқларни камайтиришга ёрдам беради ва Канадага “доимий равишда уларни ўраб турган Россия ва Хитой кемалари таҳдидидан тўлиқ хавфсизликни кафолатлайди”.