"Менимча, бу Канада фуқаролари учун солиқларни кескин камайтиради. Сиз дунёдаги энг қудратли армия, аъло даражадаги тиббий хизмат ва бошқа кўплаб нарсаларга эга бўласиз. Бу жуда катта афзалликлар беради" — деди Қўшма Штатлар президенти Канада бош вазири билан Оқ уйдаги учрашувида.
Бош вазир Марк Карни бунга жавобан "Канада сотилмайди!", деб жавоб берди.
"Агар сиз кўчмас мулк дунёсидан хабардор бўлсангиз, айрим ҳудудлар бор, улар ҳеч қачон сотилмайди... Сўнгги бир неча ойда сайлов кампанияси доирасида Канада фуқаролари билан учрашдим, айтишим мумкинки, мамлакатимиз ҳеч қачон сотилмайди, бу канадаликларнинг хоҳиши. Аммо ўзаро ҳамкорлигимизда катта имкониятпар бор", — дея таъкидлади Канада ҳукумати раҳбари.
Карни, шунингдек, Оттава Трампнинг мудофаа харажатларини ошириш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди. АҚШ президенти эса канадаликлар аллақачон бу йўлда ҳаракат қилаётганини тасдиқлади.