Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп жиноятчилик муаммолари туфайли АҚШ шаҳарларини ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум қилиши мумкинлигини айтди

Трамп жиноятчилик муаммолари туфайли АҚШ шаҳарларини ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум қилиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг айрим шаҳарларини ЖЧ-2026 ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Америка етакчиси буни Бостон мисолида жиноятчилик билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлади.

"Мен Бостон аҳолисини яхши кўраман. Биламан, ўйинларга чипталар сотиб бўлинган, лекин сизнинг мэрингиз ёмон. Агар кимдир ўз ишини яхши уддалай олмаётган бўлса ва мен шароитлар хавфсиз эмас деб ҳисобласам, мен ФИФА раҳбари Жанни [Инфантино]га қўнғироқ қиламан, у феноменал инсон ва айтаман: "Келинг, буни бошқа жойга кўчирамиз." Ва у шундай қилади," - деди Трамп Оқ уйда.

ЖЧ-2026 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:55 15.10.2025. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!