АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғозида АҚШ бошчилигидаги "Озодлик Миссияси"га қўшилишга чақирди.
Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.
Трамп Эрон кучлари АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога алоқадор бўлмаган мамлакатларга тегишли кемаларга, жумладан, камида битта Жанубий Корея савдо кемасига ўқ узганини таъкидлади.
"Балки Жанубий Кореянинг миссияга қўшилиш вақти келгандир! Биз еттита кичик қайиқни ёки улар айтганидек, "тезюрар қайиқларни" чўктирдик. Уларда қолгани шу. Жанубий Корея кемасидан ташқари, ҳозирда Ҳормуз бўғозидан ўтиш пайтида бошқа ҳеч қандай кема шикастланмаган", дейилади постда.
У шунингдек, эртага эрталаб Ҳарбий котиб Пит Хегсет ва Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Ден Кейн томонидан ўтказиладиган ушбу масала бўйича матбуот анжуманини эълон қилди.