Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Жанубий Каролина штатида Республикачилар партиясининг праймеризда ғалаба қозонди

Трамп Жанубий Каролина штатида Республикачилар партиясининг праймеризда ғалаба қозонди

Трамп Жанубий Каролина штатида Республикачилар партиясининг праймеризда ғалаба қозонди

Доналд Трамп тахминан 60% овоз олди, унинг ички партиявий рақиби, АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Ҳейли эса 40% атрофида овоз олди. Деярли барча овозлар аллақачон санаб бўлинган.

Жанубий Каролина Ҳейлининг туғилган штат бўлиб, Ҳейли мазкур штатга губернаторлик ҳам қилган.

"Ҳейли курашни давом эттиришга ваъда берди. Бироқ собиқ президентнинг Жанубий Каролинадаги муваффақияти Трампнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Республикачилар партиясидан номзодлик учун кураш деярли якунлангани ҳақидаги сўзларига асос бўлади", деб ёзади Тhe New York Times.

Трамп аввалроқ Аёва, Нью-Ҳемпшир ва Невада штатларида ўтказилган праймеризларда ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 12:47 25.02.2024. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!