Трамп жамоаси Зеленскийдан “қутилиш”ни истамоқда, деб ёзмоқдаThe Economist
Дипломатлардан бирининг нашрга айтишича, АҚШ президенти Зеленскийни ҳеч қачон ёқтирмаган ва уни "ноқулай" ҳамкор деб ҳисоблайди. "Гап сайловларда эмас, Зеленскийдан қутулишда”, - дейди у.
Мақолада қайд этилишича, Украина ҳукуматининг ўзида ҳам хавотир кучаймоқда. Ҳукмрон партия расмийлари АҚШ ёрдамининг пасайиши ҳақида гапириб, Вашингтондаги алоқалари заифлашганини айтишмоқда. Олий Рада депутатларидан бирининг айтишича, парламентарийлар ўртасида тез орада “таҳқирловчи ўт очишни тўхтатиш келишуви” учун овоз беришга мажбур бўлишидан хавотир кучаймоқда.