У журналистлар билан суҳбатда Исроил ҳужумлари пайтида Ливан ҳудудида жуда кўп оддий фуқаролар ҳалок бўлаётганини тан олди. Унинг айтишича, мақсадли зарбалар ҳақидаги баёнотларга қарамасдан, амалда кўплаб тинч аҳоли қурбон бўлмоқда.
Трамп таъкидлашича, ҳар бир мақсадни йўқ қилиш учун турар жой биноларини вайрон қилиш мумкин эмас, чунки бу биноларда фақат жангчилар эмас, балки оддий аҳоли ҳам яшайди.
«Исроил “Ҳизбуллоҳ” билан жуда узоқ вақтдан бери урушмоқда ва жуда кўп одамлар ҳалок бўлмоқда. Бир одамни излаш учун кўп қаватли уйни вайрон қилиш шарт эмас», — деди у.
Шунингдек, у яқинда Байрутга қилинган ҳужумлардан норозилигини билдириб, Эрон билан келишув олдидан бундай зарбаларни тўғри деб ҳисобламаслигини айтди.
Дональд Трамп Исроилга Сурияга «Ҳизбуллоҳ» масаласини ҳал қилиш имконини беришни таклиф қилди. Унинг фикрича, Дамашқ бу масалани яхшироқ ҳал қилиши мумкин.
У шунингдек, Сурия раҳбари Аҳмад аш-Шарани мамлакатни бирлаштириш борасида «ажойиб иш қилмоқда» деб баҳолади ва бу жараёнда Ражаб Таййиб Эрдоғаннинг ҳам роли муҳим эканини таъкидлади.
Трампнинг сўзларига кўра, агар Исроил «Ҳизбуллоҳ»га қарши операцияларни тинч аҳоли йўқотишларисиз олиб бора олмаса, бу ишни Сурия амалга ошириши мумкин.