АҚШ президенти Дональд Трамп Марокашдан Испанияга ноқонуний муҳожирларнинг кириб келишини фалокат ва босқинчилик деб таърифлади.
Бу ҳақда Трамп ОАВ вакиллари билан суҳбат жараёнида маълум қилди.
"Кеча мен Испанияда содир бўлган фалокатни кузатдим. Бу юз минглаб одамларнинг мамлакатга бостириб киришига ўхшайди", деди Трамп жума куни Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида сўзга чиқиб.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, "агар республикачилар сайланмаса, Қўшма Штатлар билан ҳам худди шундай ҳолат юз беради, фақат ундан ҳам баттарроқ".
"Агар биз ҳокимият тепасида бўлмасак, мамлакатимизга бостириб киришади", деб хулоса қилди у.
31 июль куни Марокашдан ўн минглаб ноқонуний муҳожирлар Испаниянинг Сеута автоном шаҳрига бостириб киришди, бу эса расмийларни қўшинларни жойлаштиришга ундади. Баъзилар қироллик чегарасини сузиш орқали кесиб ўтишга уринишди ва чўкиб кетишди. Автоном минтақа қирғоқлари яқинида 57 кишининг жасади топилди.