Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дуров Россия ҳокимияти қарорини масхара қилди

Дуров Россия ҳокимияти қарорини масхара қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров Россиянинг Росфинмониторинг идораси томонидан террористлар ва экстремистлар реестрига киритилишига илк бор муносабат билдирди. Унинг айтишича, Россия ҳокимияти уни Telegramда оммавий кузатув ва цензура талабларини бажаришдан бош тортгани учун «террорист» деб эълон қилган.

«Россия мени Telegram'да оммавий кузатув ва цензура талабларини бажармаганим учун “террорист” деб тан олди. Россия қонунчилигига кўра, энди менга “интернетда ахборот эълон қилиш” тақиқланган. Россия амалдорлари интернетда ким кимни тақиқлаши мумкинлигини, чамаси, адаштириб қўйишган», — деб ёзди Дуров.

Аввалроқ Росфинмониторинг Павел Дуровни террористлар ва экстремистлар реестрига киритган эди. Ундан бир кун олдин эса Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) унга терроризмга кўмаклашиш айблови қўйилганини ва тадбиркорни халқаро қидирувга бериш нияти борлигини маълум қилган.

Россия махсус хизматлари талқинига кўра, Telegram Украина махсус хизматлари, шунингдек, террористик ва экстремистик ташкилотлар томонидан фойдаланилаётгани иддао қилинадиган каналлар, чатлар ва ботларни ўчирмаяпти.

Киритилди: 22:12 31.07.2026. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!