Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп ички сиёсий танқидлар Эрон билан музокараларга халақит бераётганини маълум қилди

Трамп ички сиёсий танқидлар Эрон билан музокараларга халақит бераётганини маълум қилди

Доналд Трамп ички сиёсий танқидчилар унинг Теҳрон билан тинчлик битими бўйича олиб бораётган музокараларига халақит бераётганини, ундан гоҳ музокара жараёнини тезлаштиришни, гоҳ секинлаштиришни талаб қилаётганини айтди.

"Сиёсий ўйинчилар менга гоҳ тезроқ ҳаракат қилишим ёки секинлашишим, гоҳ уруш бошлашим ёки бошламаслигим кераклигини қайта-қайта уқтираётганда, ўз ишимни муҳим даражада бажаришим ва музокаралар олиб боришим анча қийинлашмоқда", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шу билан бирга, Трамп Эрон хҳақиқатан ҳам АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун фойдали бўладиган битим тузишни истаётганига ишонч билдирди.

'Шунчаки креслога суяниб, хотиржам бўлинг, охир-оқибат ҳаммаси яхшилик билан тугайди вп доимо шундай бўлади", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 15:07. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!