Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ФҚБ рейди учун АҚШ бюджетидан ўзига 1 млрд доллар талаб қилмоқчи

Трамп ФҚБ рейди учун АҚШ бюджетидан ўзига 1 млрд доллар талаб қилмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп ФҚБ томонидан Мар-а-Лаго қароргоҳига ўтказилган рейд учун АҚШ ҳукуматидан 1 миллиард доллар компенсация олиш нияти борлигини билдирди. У бу ҳақда Шимолий Каролинада тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида айтди.

Трампнинг сўзларига кўра, у судга даъво аризаси киритган ва уни ютиб бораётганини таъкидлаган. Шу билан бирга, у даъво келишув орқали ҳал қилиниши мумкинлигини ҳам айтди.

Президент аввал пулни хайрияга беришини айтган бўлса-да, кейинчалик бу масалада ҳазил қилганини, аслида эса маблағни ўзлаштириш нияти йўқлигини билдирди. Шунингдек, у «ўзи билан келишувга келиш» каби ҳолат ғалати эканини ҳам қайд этди.

Киритилди: 15:11 20.12.2025. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!