Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Европа етакчилари Украина бўйича келишувга тайёрлигини маълум қилди

Трамп Европа етакчилари Украина бўйича келишувга тайёрлигини маълум қилди

Европа етакчилари Украинадаги инқирозни бартараф этиш бўйича келишувга эришишни истамоқда.

Report агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни баёнот берди.

"Тез орада Европа етакчилари билан гаплашаман. Улар ажойиб инсонлар, келишув тузилишини хоҳлашмоқда", — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида, Украина бўйича Европа етакчилари билан онлайн-саммит олдидан.

Чоршанба куни Германия канцлери Фридрих Мерц ташаббуси билан Украинада тинчлик масаласига бағишланган онлайн-саммит ўтказилади. Унда Трамп, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Европа давлатлари раҳбарлари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирок этади. Зеленский саммит олдидан Берлинга етиб келган.

Ушбу онлайн-саммит 15 август куни бўлиб ўтадиган Трамп ва Россия президенти Владимир Путин учрашуви арафасида ташкил этилмоқда.

Киритилди: 18:54 13.08.2025. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!