Америкаликлар муросага келишни хоҳлашади, аммо ҳудудлар бўйича ҳеч қандай муроса йўқ, деди Зеленский Европа давлатлари етакчилари билан музокаралардан сўнг баёнот берди:
- Ҳудудий масала бўйича ҳали муроса топилмаган;
- Президент Украинанинг мамлакат Конституцияси, халқаро ҳуқуқ ёки ахлоқий қонунларга кўра ўз ҳудудларидан воз кечишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади;
- Трампнинг Украинадаги уруш қандай тугаши кераклиги ҳақида "ўз қарашлари" бор. Бу Украинанинг қарашларидан фарқ қилади;
- Украина АҚШнинг тинчлик жараёнидан четлаштирилишидан қониқмайди; Киев Вашингтоннинг қўллаб-қувватлаши ва Россияга доимий босимини қадрлайди;
- Европаликлар, бизнинг ҳамкорларимиз кучли, аммо асосий куч Америк;
- Запорижжя АEС ҳозирда Россия назоратида ва бизсиз у тўғри ишламайди - биз буни шерикларимиз билан муҳокама қилдик;
- Украина ва Европа хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари сешанба куни кечқурун Маямидан олиб келинган тинчлик режаси лойиҳасини Қўшма Штатларга тақдим этиш учун якунлайдилар;
- Украина учун АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари Конгресс томонидан тасдиқланиши керак;
- Америкаликлар Украинага қурол етказиб беришда давом этадилар. Улар бундан пул ишлашмоқда ва бу уларнинг ҳозирги сиёсатига мос келади;
- Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҳудудларини хавфсизлик кафолатлари билан алмаштириш кўриб чиқилмаяпти.