Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда Ан-22 ҳарбий транспорт самолёти қулаб тушди

Россияда Ан-22 ҳарбий транспорт самолёти қулаб тушди

Бу ҳақда “Коммерсант” хабар бермоқда.

Газета манбаларининг маълум қилишича, ҳалокатга учраган Ан-22 50 йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланилган ва техник носозлик сабаб қулаган бўлиши мумкин.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт ҳаводалигидаёқ парчалана бошлаган, унинг бўлаклари Иваново вилоятидаги сув омборига қулаган. Самолёт бортидаги етти киши (беш нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи) ҳалок бўлган.

“Коммерсант” манбаларига кўра, бу самолёт Россияда фойдаланишда бўлган Ан-22 самолётларининг охиргиси эди.

Киритилди: 21:12 09.12.2025. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!