Чехия резиденти Петр Павел АNO ҳаракати етакчисини ҳукумат раҳбари лавозимига тасдиқлади. Бабишнинг партияси парламент сайловларида 34,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди.
Бабиш Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартириш тарафдори ҳисобланади. У аввал ҳам бир неча бор Украинанинг эҳтиёжлари учун ўқ-дорилар етказиб беришга қаратилган, ЙИ томонидан қўллаб-қувватланаётган Чехия ташаббусини тўхтатиши мумкинлигини айтган.