Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эроннинг таклифини рад этиши мумкин: Ҳўрмуз бўғози ва ядровий дастур боши берк кўчада

Трамп Эроннинг таклифини рад этиши мумкин: Ҳўрмуз бўғози ва ядровий дастур боши берк кўчада

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг можарони ҳал қилиш бўйича сўнгги таклифини қабул қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Теҳрон томонидан тақдим этилган режага кўра, Эрон Ҳурмуз бўғозини кемалар қатнови учун қайта очишни таклиф қилган. Бироқ ядровий дастур ва уранни бойитиш билан боғлиқ асосий масалаларни кейинги музокараларга қолдиришни сўраган. Нашрнинг ёзишича, Трамп бундай шартларга рози бўлиши амримаҳал.

АҚШ маъмурияти ядровий масала ҳал этилмасдан туриб бўғозни очиш Теҳронга нисбатан муҳим босим воситасидан воз кечиш деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, бўғознинг ёпиқ қолиши жаҳон бозорида энергия ресурслари нархининг ошишига ва АҚШнинг ўзида ёқилғи нархи кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 10:54. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!