АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан янги таклиф илгари сурди. CNN манбаларига кўра, бу таклиф Эроннинг уранни бойитишдан тўлиқ воз кечиши эвазига 30 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Ушбу ёрдам Эроннинг тинч атом дастурини ривожлантиришга йўналтирилади.
Лойиҳани молиялаштириши керак бўлган давлатлар — Форс кўрфази мамлакатлари бўлиб, қайси давлатлар экани аниқ кўрсатилмаган. Режага кўра, Эрон агар битим шартларини қабул қилса, илгари музлатилган 6 миллиард долларлик активлари ҳам ечиб берилади.
❕ Таклифда яна бир банд — яқинда АҚШ томонидан уриб туширилган Фордодаги ядровий мажмуа ўрнига янги ядровий объект қурилиши. Янги объект уранни бойитиш инфратузилмасидан холи бўлади.
Трамп илгари АҚШ ҳужумлари Эроннинг ядровий дастурини "йўқ қилганини" айтган бўлса-да, ОАВдаги кўплаб сиздирилган маълумотлар бу даъволарнинг жиддийлигига шубҳа уйғотмоқда. Жумладан, айрим манбаларга кўра, бойитилган ураннинг бир қисми ҳужумдан олдин бошқа жойга кўчирилган бўлиши мумкин.