Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Унинг айтишича, махсус вакиллар — Стив Виткофф ва Жаред Кушнернинг Эронга бориши эҳтимоли кам.

“Эҳтимол йўқ. Ўйлайманки, биз буни шу ерда амалга ошира оламиз, якуний учрашув ва имзолаш эса бошқа жойда бўлиши мумкин”, — деди Трамп.

АҚШ раҳбари, шунингдек, можарони якунлаш имконияти юқори эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, келишув яқин вақт ичида, ҳатто келаси ҳафтагача эришилиши мумкин.

Шу билан бирга, Трамп агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.

Киритилди: 22:14 06.05.2026. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!