Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бош вазир Абдулла Арипов 200 кишилик делегация билан Хитойга етиб борди

Бош вазир Абдулла Арипов 200 кишилик делегация билан Хитойга етиб борди

Хитой ҳукуматининг расмий таклифига биноан Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 6–7 май кунлари Хитойда бўлади.

Ташриф давомида Бош вазир ХКП МҚ Сиёсий бюроси аъзоси, Давлат кенгаши вице-бош вазири Лю Гочжун билан биргаликда Хитой–Ўзбекистон Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг 8-йиғилишида ҳамраислик қилади.

Бундан ташқари, Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация таркибида 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор ҳам чартер рейс билан Гонконгга етиб борган. Делегация шаҳарда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга қаратилган учрашувлар ва музокараларда иштирок этади.

Киритилди: 11:05 06.05.2026. Ўқилди: 1576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!