Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ҳудудининг тўртдан бир қисми Украина дронлари зарбаси хавфи остида

Россия ҳудудининг тўртдан бир қисми Украина дронлари зарбаси хавфи остида

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Украина дронлари Россия ичкарисидаги нишонларга мунтазам равишда зарба бермоқда. Бу ҳужумлар Урал тоғларигача ва урушни узоқдаги муаммо деб ҳисоблаган аҳоли яшаш пунктларигача етиб боряпти, деб ёзади агентлик.

Қайд этилишича, Улар орасида ҳарбий-саноат мажмуаси, оғир саноат ва нефт секторининг йирик марказлари бўлган Урал шаҳарлари ҳам бор.

25 апрел куни Екатеринбург шаҳрида Украина дронининг илк зарбаси қайд этилди. Шу куннинг ўзида Украина Қуролли Кучлари Челябинск вилоятидаги "Шагол" авиабазасида жойлашган Су-57 ва Су-34 қирувчи самолётларига бир нечта зарбалар берди. Перм шаҳрига қилинган ҳужумлар сони ҳам кескин ошди. 2025 йилда бу шаҳарда дронлар билан боғлиқ фақат бир нечта ҳолат кузатилган бўлса, 2026 йилга келиб расмийлар маҳаллий аэропортни тахминан 15 кун давомида вақтинча ёпишга мажбур бўлишди (шу жумладан, апрел ойи бошидан бери 7 марта).

Апрел ойи охирида Володимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари 1500 километрдан ортиқ масофага дронлар ёрдамида зарба бериш имкониятига эга бўлганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!