АҚШ президенти Дональд Трамп агар республикачилар оралиқ сайловларда Конгресснинг иккала палатасини ҳам назорат қилиб қолса, барча америкалик вояга етганлар 5000 доллар олишини ваъда қилди.
Трамп бу ҳақда Далласда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан бўлиб ўтадиган Республикачилар миллий конвенциясида нутқ сўзлаганида маълум қилди.
"Мен бунга ваъда бераман: агар республикачилар Вакиллар палатаси ва Сенатда, иккала палатада ҳам ғалаба қозонсалар, иқтисодий муваффақиятимиз туфайли мен Қўшма Штатларнинг ҳар бир катта ёшли фуқаросига 5000 доллар миқдорида дивиденд тўлайман", деди у.
Трамп америкаликлар "бу пулни Қўшма Штатларда сарфлашлари кераклигини" таъкидлади. У: "Бу Трамп дивиденди деб аталади", деди.
Оралиқ Конгресс сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади, унда Сенатнинг 100 аъзосидан 33 нафари ва Вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси қайта сайланади. Ҳозирда республикачилар қонун чиқарувчи органнинг иккала палатасини ҳам назорат қилади.