Дональд Трамп бож тўловлари АҚШга фойда келтираётгани ва аллақачон натижа бера бошлаганини маълум қилди.
"Қўшма Штатлар бож тўловларидан рекорд даражада даромад олаяпти, шу билан бирга деярли барча маҳсулотларнинг нархи тушмоқда — бензин, озиқ-овқат ва деярли ҳамма нарса. Шунингдек, инфляция даражаси ҳам пасаймоқда. Берилган вадаларнинг барчаси бажарилди!" — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.