АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденнинг 2024 йилда қайта сайланиши режаларига ишонмаслигини айтди.
“Мен унинг қайта сайланиши режаларига ишонмайман. Унда нимадир нотўғри”, — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Собиқ президент журналистлар билан сўнгги суҳбатида Байден қанча вақт ҳокимиятда қолиш ниятида эканлиги ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бера олмаганини эслади.