Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг супертехнологиясини эълон қилди

Трамп АҚШнинг супертехнологиясини эълон қилди

“Олтин гумбаз” бизни барча турдаги, жумладан, гипертовушли ракеталардан ҳам 100 фоиз ҳимоя қилади, деди АҚШ президенти.

Дональд Трампнинг сўзларига кўра, “Олтин гумбаз” (Golden Dome) Қўшма Штатларга ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш учун зарур ва ушбу тизим унинг президентлик муддати тугашига қадар ишга туширилиши лозим.

"Бу супертехнология дунёда фақат бизда бор. “Олтин гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ишга тушириш тахминан 175 миллиард долларга тушади", — дея таъкидлади АҚШ президенти.

175 миллиард доллар — бу дастур учун расмий эълон қилинган дастлабки баҳо ҳисобланади, бироқ АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси ҳисоб-китобларига кўра, “Олтин гумбаз”нинг космик таркибий қисмининг ўзи 20 йил давомида 524 миллиард доллар маблағни талаб этади.

Киритилди: 10:53 21.05.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!