Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг Эронга қарши зарбаларни сезиларли даражада кучайтириш режаларини эълон қилди

Трамп АҚШнинг Эронга қарши зарбаларни сезиларли даражада кучайтириш режаларини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбийлари Эронга, жумладан, унинг нефть танкерларига зарбаларни сезиларли даражада оширишини маълум қилди.

Бу ҳақда Трамп Вашингтонда журналистлан билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

"Биз ҳужумларни амалга оширяпмиз", деди Америка етакчиси ва АҚШ аллақачон тўққизта Эрон танкерини йўқ қилганини қўшимча қилди. "Ва сиз яна кўпларини кўрасиз", деди Трамп тафсилотларни келтирмасдан.

Аввалроқ Пентагон котиби Пит Хегсет Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилса, АҚШ ҳарбийлари Эрон танкерларига зарба беришини айтган эди. Шунингдек, у Эрон нефть флотининг катта қисмини йўқ қилиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган эди.

Шу ҳафта бошида АҚШ ҳарбийлари ҳақиқатан ҳам бешта Эрон нефть танкери йўқ қилингани ҳақида хабар беришди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!