АҚШ президенти Дональд Трамп 23 сентябрь куни Вашингтонга уч кунлик давлат ташрифи билан келган ХХР раиси Си Сзинпинни шахсан кутиб олди. Эндрюс ҳарбий авиабазасидаги учрашув фахрий қоровул, ҳарбий оркестр ва авиация иштирокидаги тантанали маросим билан давом этди.
ABC News хабарига кўра, АҚШ президенти рафиқаси Мелания билан биргаликда Хитой раҳбари ва унинг рафиқаси Пен Лиюанни самолёт зинапояси олдида кутиб олган.
Хитой делегациясини кутиб олиш учун аэродромда тахминан 30 метр узунликдаги қизил йўлка ётқизилди, унинг бўйлаб америкалик ҳарбийлар саф тортди. Саломлашувдан сўнг ҳар икки президент жуфтлиги йўлакдан ўтиб, расмий суратга тушиш учун тўхташди.
Ҳарбий оркестр Хитой ва АҚШ давлат мадҳияларини ижро этди. Америка мадҳияси пайтида Трамп ҳарбийча саломлашди. Учиш майдонида Америка ва Хитой байроқлари ҳилпирарди.
Доналд Трамп Қўшма Штатларга давлат ташрифи билан келган хитойлик ҳамкасбини ҳайратлантириш учун B-1 Lancer самолётларини ҳавога кўтарди.
Си Цзинпинга гўёки ўз қудратини кўрсатиб қўйиш мақсадида амалга оширилган бу қадам якунда тескари эффект берди.