Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп АҚШда ўқ-дорилар танқислиги ҳақидаги маълумотларни сиздирганларга қамоқ билан таҳдид қилди

Трамп АҚШда ўқ-дорилар танқислиги ҳақидаги маълумотларни сиздирганларга қамоқ билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 6 август куни Truth Social ижтимоий тармоғида АҚШ арсеналида ўқ-дорилар тақчиллиги ҳақида маълумот тарқатганларни жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди.

Оқ уй раҳбари АҚШда "айниқса, маълум турдаги" ўқ-дориларнинг катта захиралари борлигига ишонтирди. Айнан қайсиларини, у аниқлаштирмади.

Шунингдек, Трампнинг сўзларига кўра, зарурат туғилганда АҚШга катта миқдорда ўқ-дорилар ишлаб чиқарилади ва етказиб берилади. Унинг таъкидлашича, ҳозирда мудофаа компаниялари Америка тарихида рекорд даражадаги завод ва фабрикалар қурмоқда.

​"Давлатга хоинликка тенг бўлган ушбу даъволарни тарқатганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Улар учун узоқ муддатли қамоқ жазолари сўралади!" — деб баёнот берди АҚШ президенти.

Киритилди: 15:12 06.08.2026. Ўқилди: 1745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!