АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Конституциясига ўқотар қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини кафолатловчи иккинчи тузатишни қўллаб-қувватловчи фармонни имзолади.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат қоидаларига мувофиқ, адлия вазири – АҚШ бош прокурори Пам Бонди 30 кун ичида Америка расмийларининг аввалги барча буйруқ ва қоидаларини, шунингдек, Вашингтон томонидан тузилган халқаро шартномаларни “иккинчи тузатиш билан кафолатланган ҳуқуқларга тажовуз” эканлигини аниқлаш учун ўрганиш топширилган.
Бонди, шунингдек, Оқ уйнинг ички сиёсат кенгаши билан "барча америкаликларнинг Иккинчи тузатиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишга" қаратилган "президентлик ҳаракати режасини" ишлаб чиқиш учун ишлашни буюрди.
Gun Violence Archive нодавлат ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда Қўшма Штатлардаги турли турдаги отишма ҳодисалари 16,7 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, 31,6 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.