АҚШ президенти Доналд Трамп рецепт бўйича дори-дармонлар нархини 30-80 фоизга пасайтиришга ёрдам берадиган фармонни деярли дарҳол имзолаш ниятида эканлигини маълум қилди.
Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди, деб ёзади “Репорт ”.
Оқ уй раҳбари ушбу ҳужжатни мамлакат тарихидаги энг муҳим ижро фармойишларидан бири деб атади.
Трампнинг сўзларига кўра, буйруқ 12 май куни эрталаб соат 9:00 да имзоланади. У ҳужжат мазмуни тафсилотларини ошкор қилмади.
Доналд Трамп ўз мактубида нега АҚШДА дори-дармон нархи бошқа мамлакатларникидан бир неча баравар юқори эканлигидан ҳайратда эканлигини билдирди.
"Фармацевтика компаниялари буни тадқиқот ва ишланмалар харажатлари билан изоҳламоқда. Бу харажатлар асоссиз равишда америкалик истеъмолчиларга ўтказиб юборилмоқда", деди у.