Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ "Яқин Шарқнинг қўриқчиси"га айланиши мумкин"

Трамп: "АҚШ "Яқин Шарқнинг қўриқчиси"га айланиши мумкин"

АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон ядро дастури бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Вашингтон ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши ёки минтақадаги ролини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини айтди.

Трамп бу ҳақда The New York Times газетасига берган интервьюсида айтди.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий стратегияга қайтиши ёки минтақа даромадларининг бир қисмини олиш эвазига "Яқин Шарқнинг қўриқчиси" ролини ўз зиммасига олиши мумкин.

У шунингдек, бундай сценарийда музокаралар жараёни издан чиқиши мумкинлигини, аммо маъмурият келгуси жума куни Швейцарияда Эрон ядро дастури бўйича янги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтишини кутаётганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:31. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!