Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи яқин икки кун ичида Покистонда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.
"Сиз, ҳақиқатан ҳам, Покистонда қолишингиз керак, чунки яқин икки кун ичида нимадир юз бериши мумкин ва биз у ерга бориш ниятидамиз. Катта эҳтимол билан, биз у ерга қайтамиз", — деди АҚШ президенти The New York Post газетасига Эрон билан музокаралар жараёни ҳақида гапирар экан.
Трамп Исломободда музокаралар ўтказилиш эҳтимоли ортиб бораётгани, бу жумладан, Покистон армияси Бош штаби бошлиғи фелдмаршал Асим Мунирнинг фаол роли туфайли эканини таъкидлади.
"Бунинг эҳтимоли юқори, биласизми нега? Чунки фелдмаршал ўз ишини аъло даражада уддаламоқда", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.