Еврокомиссияси раҳбари айтишига кўра, Яқин Шарқдаги вазият туфайли сўнгги олти ҳафта ичида ЕИнинг энергия импорти учун тўловлари кескин ошган.
"Сўнгги 44 кун ичида бизнинг ёқилғи импорти учун тўловларимиз 22 миллиард евродан ошди. 44 кунда – 22 миллиард евро! Лекин шу вақт ичида биз бирорта ҳам энергия молекуласини олмадик", - деди Урсула фон дер Ляен.